Ўзбекистон
04.07.2023
1 411

Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ШҲТ котибияти маълум қилди. 4 июл куни Ню-Деҳлида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг саммити ўз ишини бошлади. “Aъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишининг тарихий аҳамиятини таъкидладилар”, — дейилади хабарда. Эрон ШҲТнинг тўққизинчи аъзоси бўлди. ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилот таркибига олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган бўлса, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон уларга қўшилди. Ташкилотнинг асосий вазифалари аъзо давлатлар ҳудудларида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризм, сепаратизм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳ.к. Aввалроқ Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш учун 7 шартдан 2 тасини тўлиқ бажаргани маълум бўлган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти – Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти” форматидаги учрашувдаги нутқи
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2021-2022 йилларда раислик қилади