currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларШавкат Мирзиёев ШҲТ бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон

calendar

10.07.2023

eye

1 276

Шавкат Мирзиёев ШҲТ бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ШҲТ бош котиби Чжан Минни қабул қилди. Бош котиб давлатимиз раҳбарини сайлов муваффақиятли ўтказилгани ва унда ишончли ғалаба қозонилгани билан самимий қутлади. ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ташкилотнинг 2022-2023 йиллардаги Самарқанд ва Деҳли саммитларида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодиёт, инновация ва юқори технологиялар, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, экология ва “яшил” технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида ҳамда ШҲТ доирасида хавфсизликни таъминлаш борасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. ШҲТни модернизация қилиш, Ташкилот тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, кенг минтақамизда ўзаро ишонч ва шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: