currencies image

12 360,86 UZS

5,72

usd

currencies image

14 479,51 UZS

60,02

eur

currencies image

145,66 UZS

2,82

ru



АсосийЯнгиликлар"Эски ТошМИ" бузиладими?

"Эски ТошМИ" бузиладими?

Ўзбекистон

calendar

05.01.2024

eye

250

"Эски ТошМИ" бузиладими?

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.

Келтирилишича, агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган “Эски ТошМИ” (Тиббиёт 29-сон даволаш бўлими академияси) биноси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Мазкур тиббиёт муассасаси ХИХ асрда қурилган бўлиб, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади. 

"Муаммо ўрганилганида ҳеч қандай қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётгани аниқланди. Тиббиёт маскани маъмуриятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва лойиҳа-сметаларини тақдим этган ҳолда иш бошлаш кераклиги алоҳида тушунтирилди", дейилади муносабатда.

Маълумот учун, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ “Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги” белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 302

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
610

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


13-август 2025, 05:35
538

Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?

Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.


14-август 2025, 04:52
501

Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?

Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мавзуга доир янгиликлар: