currencies image

12 466,44 UZS

58,48

usd

currencies image

14 517,17 UZS

113,19

eur

currencies image

155,42 UZS

0,54

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Life Style

calendar

20.08.2025

eye

58

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Оила – ҳар бир инсон ҳаётидаги энг муҳим қадрият ҳисобланади. Оила мустаҳкам бўлиши учун никоҳ ҳам албатта қонуний асосларда тузилган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси оила қонунчилигига асосан никоҳ тузиш ихтиёрий ва у бўлажак эр-хотиннинг ўз розилигини эркин ифода этиши асосида тузилади. Никоҳ тузишга мажбурлаш, босим ўтказиш йўли билан ёки алдаб никоҳга киритишга йўл қўйилмайди. Демак, никоҳ нафақат шахсий муносабат, балки жамият учун ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳуқуқий институт сифатида қонунлар билан тартибга солинган экан, қонун айрим ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда никоҳ тузишга рухсат бермайди. Бу мақола орқали Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни кўриб чиқамиз.

Никоҳ тузишнинг асосий шартлари

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида тузилади. Бунда никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ га никоҳ тузиш ҳақида ариза билан мурожаат қиладилар ва ариза берилгандан сўнг 1 ой ўтгач шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ га никоҳ тузиш истаги ҳақидаги ариза берилгандан сўнг никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Никоҳ тузиш вақтида никоҳланувчи тарафлар 18 ёшга тўлган бўлишлари лозим. Демак қонунчилигимизда никоҳ ёши этиб эркаклар ва аёллар учун 18 ёш белгиланган. Бу ёш кўрсаткичи ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими томонидан кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.

Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган. Қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Илгари қонуний рўйҳатга олинган бошқа никоҳда бўлган шахслар билан тузиладиган никоҳга руҳсат берилмайди. Яъни шахс айни вақтда бошқа шахс билан никоҳда бўла туриб янги никоҳ туза олмайди. Чунки бундай ҳолатларда оилада ўзаро ички низолар, фарзандлар билан боғлиқ вазиятлар, мерэос билан муаммолар келиб чиқиши мумкин. Аввалги никоҳ қонуний тартибда бекор қилингандан кейингина бошқа никоҳ тузиш мумкин бўлади.

Яқин қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳга руҳсат берилмайди. Шу ўринда кимлар яқин қариндошлар сифатида кўрсатилишини ҳам ёритиб оламиз. Оила кодексининг 57-моддасида қариндошлик ҳақида батафсил санаб ўтилган бўлса, Жиноят кодексига мувофиқ яқин қариндошлар деганда, қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука, опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука, опа-сингиллари тушунилади. Демак, бу шахслар билан ҳам никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. Зеро бу ҳолат ҳам ахлоқан нотўғри, ҳам тиббий жиҳатдан хавфли ҳисобланади.

Руҳий касаллиги туфайли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30-моддасига асосан руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида шахс ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаса ёки уларни бошқара олмаса, бундай шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Шунингдек у ёки бу фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади. Бу ҳам келгусида оила мустаҳкамлиги, фарзандларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланган қоидадир.

Никоҳ - бу нафақат шахсий қарор, балки катта масъулият ҳам ҳисобланади. Қонунчилигимиз эса ана шундай масъулиятли танловимиз тўғри ва соғлом йўлда бўлиши учун айрим чекловларни белгилаб қўйган. Бу чекловлар оддий чекловлар эмас, балки шахслар келажагини, фарзандлар тақдирини, жамиятда оилавий барқарорликни ҳимоя қиладиган муҳим қоидалар ҳисобланади. Шу сабабли ҳам никоҳ муносабатларида шошмасдан, онгли ва масъулият билан қарор қабул қилиш зарур.

Зулайхо Носирова,
“Адолат” МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 443

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 199

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 086

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 059

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.