currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларЕврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда

Еврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда

Ўзбекистон

calendar

22.05.2024

eye

98

Еврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда

Европа кенгаши сунъий интеллект (СИ)дан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

СИ билан ишловчи бир қатор иловаларни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун Европа кенгашига аъзо давлатларнинг вазирлари томонидан 21 май куни маъқулланди.

Янгилик ташаббускорлари сунъий интеллект технологиясининг хавфсизлигини ва шаффофлигини оширишга интилмоқдалар. Уларнинг фикрича, муҳим инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлашда фойдаланиладиган талабгир тизимлар қатъий талабларга жавоб бериши керак.

Еврокенгаш қадриятларини бузувчи айрим СИ иловалари тақиқланади. Улар орасида ижтимоий хулқ-атворни баҳолаш (social scoring) ҳам бор. Иш жойида ва ўқув муассасаларида ҳиссиётларни аниқлаш технологиялари ҳам тақиқланади. Видеокузатув ёрдамида юзни таниб олиш технологиясидан жамоат жойларида фойдаланишга ҳам чеклов қўйилади.

Аммо истиснолар ҳам мавжуд: политция ва бошқа хавфсизлик органлари ушбу воситалардан одам савдоси ёки терроризм каби жиноятларга қарши курашиш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга, — дейилади қонунда.

Еврокенгаш ҳудудида янги қоидалар сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ёки фойдаланувчиларга тааллуқлидир. Қоидаларни бузиш молиявий жарималарга сабаб бўлади.

Еврокенгашга аъзо барча давлатлар томонидан янги нормалар тасдиқлангандан сўнг, қоидалар ЕКнинг расмий журналида чоп этилади ва 20 кун ўтгач кучга киради.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 252

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 143

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.