currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФамилия ўзгартиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Фамилия ўзгартиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Life Style

calendar

17.12.2025

eye

43

Фамилия ўзгартиришнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Ҳар биримизда шахсимизни тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Аммо айрим ҳолатларда фамилия ёки исмлардаги хатоликлар ёки турли сабаблар уларни ўзгартиришимиз учун етарлича асосдек кўринади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, фамилияни ўзгартириш тартиби қандай, аслида уни ўзгартириш мумкинми? Бу ҳақда қонунчиликда нима дейилади?

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ички ишлар органлари хулосаси асосида амалга оширилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза ариза берилган кундан бошлаб 2 ой мобайнида кўриб чиқилади. Агар узрли сабаблар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин бўлади. Шунингдек, қуйидагилар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш учун асос бўлади:

— миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ бўлса;

— суднинг ҳал қилув қарори асосида;

— агар фамилия ва исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;

— агар фамилия ва исм миллатига тўғри келмаса;

— хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга қайтишда;

— оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда:

— 16 ёшга тўлган шахсга оталикни белгилашда кўриб чиқилади.


Кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ундирилади.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
573

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
535

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


18-ноябр 2025, 13:17
532

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


18-ноябр 2025, 11:17
398

Бир ватан, бир эл, бир байроқ

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.