currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФамилия ўзгартиришнинг рад этилиши ва унинг оқибатлари

Фамилия ўзгартиришнинг рад этилиши ва унинг оқибатлари

Life Style

calendar

15.12.2025

eye

82

Фамилия ўзгартиришнинг рад этилиши ва унинг оқибатлари

Фамилияни ўзгартириш шахснинг ҳуқуқий ва ижтимоий ўзлигини ифода этувчи муҳим ҳуқуқлардан бири ҳисобланади. Инсон ўз фамилиясини миллий, оилавий, шахсий ёки маданий сабабларга кўра ўзгартириш истагида бўлиши мумкин. Бироқ амалда фамилияни ўзгартириш бўйича мурожаатлар ҳар доим ҳам қаноатлантирилмайди. Давлат органлари томонидан фамилия ўзгартиришнинг рад этилиши муайян ҳуқуқий асосларга таянса-да, бундай қарорлар айрим ҳолларда шахснинг шахсий ҳаётига, ижтимоий мавқеига ва ҳуқуқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Аслида қачон фамилияни ўзгартириш рад этилиш мумкин?

Фамилия, исм ёки ота исмини ўзгартиришга оид керакли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.

Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда ушбу ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.

Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.

Рад этиш тўғрисидаги хулоса устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Агар ўзаро қонуний никоҳдаги эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди. Лекин ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалари фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.

Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса — васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Отанинг исмини ўзгариши эса вояга етмаган болаларнинг ота исми ўзгаришига олиб келади. Болалар вояга етган ҳолда эса уларнинг ота исми фақат уларнинг аризаларига кўра ўзгартирилади.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
605

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
571

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
394

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
370

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.