currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларФанлар академиясига илк бор аёл вице-президент тайинланди

Фанлар академиясига илк бор аёл вице-президент тайинланди

Ўзбекистон

calendar

04.04.2024

eye

271

Фанлар академиясига илк бор аёл вице-президент тайинланди

Биология фанлари доктори, олим ва давлат арбоби, профессор Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди.

У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. 

Шаҳло Турдиқулова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ҳамдир.

Шаҳло Турдиқулова 1973 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Шу кунга қадар у Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шаҳло Турдиқулова — биология фанлари доктори, профессор. “Дўстлик”ордени соҳибаси.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 096

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 126

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 100

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.