currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларФанлар академиясининг 80 йиллиги нишонланади

Фанлар академиясининг 80 йиллиги нишонланади

Ўзбекистон

calendar

11.09.2023

eye

286

Фанлар академиясининг 80 йиллиги нишонланади

Тошкент шаҳрида Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади. Бу жорий йилнинг 9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигига бағишланган юбилей тадбирларини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган. Унга кўра, Фанлар академиясининг юбилей тадбирлари 2023 йил 12–14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Шунга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

  • “Илм-фан – Янги Ўзбекистон пойдевори” мавзусида халқаро конференция;
  • Инновацион ишланмалар кўргазмаси;
  • Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига (академикликка) танлов;
  • “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарихи” экспозицияси шулар жумласига киради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 113

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 154

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 103

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 543

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.