currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларФармацевтика ва даволашда ягона стандарт қанчалик муҳим?

Фармацевтика ва даволашда ягона стандарт қанчалик муҳим?

Ўзбекистон

calendar

21.05.2024

eye

51

Фармацевтика ва даволашда ягона стандарт қанчалик муҳим?

Ислом мамлакатларида янги дорилар ва даволаш имкониятлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай қарор Ислом мамлакатлари аҳолисини зарур дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришга ёрдам беради, дейди “Россия – Ислом дунёси: KazanForum2024” XV халқаро иқтисодий форумида “Қутайба Ҳасан” (Сурия Араб Республикаси) тижорат муассасаси бошқарув раиси доктор Қутайба Ҳасан.

Мутахассис келтирган рақамларга кўра, “ЖССТнинг сўнгги статистик маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш учун харажатлар дунё бўйича ўртача 11 фоизни ташкил этди. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг сўнгги ҳисоботида унга аъзо давлатлар учун шунга ўхшаш кўрсаткич тахминан 4-5 фоизни ташкил этганини кўрсатди. Бу деярли икки баравар паст натижа. Бу рақам қанчалик хавфли эканлигини тасаввур қилиш мумкин...”

Доктор Қутайба Ҳасан ҳал қилиш лозим бўлган муаммолар қаторида “Ислом мамлакатларининг ҳар биридаги соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида дори воситалари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи компанияларни рўйхатдан ўтказиш талабларидаги фарқ” ни кўриб чиқади. Бу эса “товар айланмасининг пасайишига” олиб келади. Шу билан бирга, спикернинг сўзларига кўра, ички бозор учун фармацевтика маҳсулотларининг 90 фоизини мустақил равишда ишлаб чиқаради ва атиги 10 фоизини импорт қилади. Ислом мамлакатлари, Россия ва Евроосиё иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик даражасини ошириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Мутахассис форумда дунё тажрибасига асосланган учта самарали ечимни таклиф қилди:

1. Мамлакатлар ўртасида дори воситаларини рўйхатдан ўтказишни ўзаро тан олиш тўғрисида шартномалар тузиш.

2. Евроосиё Ислом озиқ-овқат ва фармацевтика идорасини (иттифоқ) ташкил этиш.

3. Шартлар ва стандартларни бирлаштириш.

Бу муассасалар илмий-тадқиқот изланишларига эътибор қилади ва даволаш баёнотларини қайта ишлаш ва соғлиқни сақлаш органлари учун ягона маълумот берувчи жойга айланади.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу яқинда бўлиб ўтган коронавирус пандемияси вазиятларидан қочиш ҳар бир мамлакат ва ҳатто шифохоналар ўз даволаш протоколига эга бўлиши ва келажакда  кўплаб инсонларнинг ҳаётни сақлаб қолишга имкон беради. Халқаро иқтисодий форум Россия ва Ислом дунёси мамлакатлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларининг асосий майдончаси бўлди.

Форумнинг мақсади Россия федерацияси минтақалари ва 57 та давлатни ўз ичига олган Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг савдо-иқтисодий, илмий-техник, таълим, ижтимоий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашдир.

“Россия – Ислом дунёси: KazanForum2024” XV халқаро иқтисодий форуми Қозон шаҳрида 14-19 май кунлари 80 дан ортиқ давлатлар иштирокида бўлиб ўтмоқда. “KazanForum 2024” бизнес дастурида 100 дан ортиқ тематик сессияларда иштирокчиларга халқаро ҳамкорлик, Ислом молия ва инвестициялар, ҳалол саноат, туризм, бизнес, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, кадрлар, маданият, спорт ва бошқа мавзуларда чиқишлар қилинди.

Мадина ҲАМДАМОВА,
тайёрлади

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 259

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 251

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 149

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
999

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.