Ўзбекистон
28.10.2023
1 473

Татаристон раиси Рустам Миннихонов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари, ўзбек эстрада хонандаси Фаррух Зокировга Татаристон Республикаси халқ артисти фахрий унвонини топширди. Учрашув Татаристон Республикаси ҳукумат уйида бўлиб ўтган. Рустам Миннихонов Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири экани ва Татаристон бу жараённи осонлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтган. Шунингдек, у Фаррух Зокировга мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси, миллий маданиятлар фестивалига эътибори учун миннатдорлик билдирган. Маълумот учун, “Ялла” жамоа Татаристонга "Россия-Шарқ" (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун борган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Татаристон раиси Сурхондарёга келди
У сафарини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз деб топилди
“Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинацияси учун Эрон ва Япония футбол ассоциациялари даъвогарлик қилаётган эди.
Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда “Йил федерацияси” деб топилди
Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгрессида махсус мукофот топширилди.