Ҳуқуқ
17.12.2024
227
Иш жойларида тазйиқ ва зўравонликларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга тегишли чоралар қўллаш, жабрланган шахсларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги, табиийки, бу кўзда тутилган салбий ҳолатларнинг олдини олишга ҳам тўсқинлик қилади.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, эндиликда фуқаро муҳофазасига қаратилган «меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш, тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш» принципи ўзгартирилиши таклиф этиляпти. Шунингдек, камситиш сифатида баҳоланадиган ҳолатлар рўйхатига «терисининг ранги, оилавий аҳволи, сиёсий қарашлари» билан боғлиқ ҳолатлар ҳам киритилмоқда.
Меҳнат жараёнида бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки таҳдид қилган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиёти қўлланилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, лойиҳада ишлаётган эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёрлар таклиф этилмоқда. Шу кунга қадар миллий қонунчилигимизда бундай таътил назарда тутилмаган эди. Шу сабабли эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини уйғун тарзда амалга оширишга қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган. Бу эса оиланинг иқтисодий ҳолатига салбий таъсир қилади.
Лойиҳага кўра, янги фарзанд кўрган оталарнинг турмуш ўртоғига ёрдам бериши унинг иқтисодий аҳволига таъсир қилмайди. Яъни, ота ихтиёрий равишда ўз аризаси билан белгиланган муддатларга таътил олиши ва иш ҳақини ўртача ойлик миқдорида сақлаб қолиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.