Ҳуқуқ
19.12.2025
707

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги Низомда ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.
ФҲДЁ органларининг вазифа ва функциялари
ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.
ФҲДЁ органлари уларга юклатилган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;
фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради.
ФҲДЁ бўлимлари юқорида назарда тутилган функциялардан ташқари:
фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;
фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;
шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раисларининг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражаси сақланиши ва сарфланишининг чораларини кўради;
никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади (фуқароларнинг хоҳишига кўра).
ФҲДЁ органи қайсилар?
Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:
- туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ФҲДЁ архивлари.
Низомга кўра, ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.
ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Шунингдек, ФҲДЁ органлари:
— фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;
— фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;
— қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;
— архив фондини юритиши ва сақлаши;
Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
ФҲДЁ органларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.