currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФуқарога тегишли устамалар ундирилди

Фуқарога тегишли устамалар ундирилди

Тармоқда нима гап?

calendar

17.05.2025

eye

789

Фуқарога тегишли устамалар ундирилди

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Қ. Хнинг ҳозирги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар учун қўшимча тўлов ва устамалар тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилганда қуйидагилар аниқланган.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2021 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 50-бандида Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат хизмати, ҳарбий ва махсус унвонларни берилганлигини ёки асословчи учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолиниши белгилаб қўйилган. Шунингдек, фуқаро Қ.Х Ўзбекистон Республикасининг  ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.

Шу сабабли  Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг масъул ходими Қ.Холмуродовга юқоридаги Ҳукумат қарори талаблари асосида ҳарбий ва махсус унвонлар учун қўшимча устамалар тўлаб бериш юзасидан тақдимнома таъсир чораси киритилиб, натижада фуқаро Қ.Хга ҳар ойда тегишли устама пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
795

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.