Ҳуқуқ
15.02.2025
598

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 592-сон Қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ чет элда ишлаш даврлари:
— меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;
— 2019 йил-1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун тўланган ягона ижтимоий тўлов;
— 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаро ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:
— ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
— бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида. Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги ва ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ёки иш берувчи томонидан тақдим этилган меҳнат шартномасига оид маълумотномалар ёки Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Labor-migration” дастурий мажмуасидаги маълумотлар, шахснинг паспортидаги, шу жумладан, хорижга чиқиш биометрик паспортидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) асосида тасдиқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.