currencies image

12 979,99 UZS

8,06

usd

currencies image

13 392,75 UZS

2,06

eur

currencies image

135,34 UZS

1,48

ru



АсосийЯнгиликларФуқароларнинг пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

Фуқароларнинг пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

12.02.2025

eye

56

Фуқароларнинг пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-ХII-сон Қонуни 65-моддасига асосан, пенсиялардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия пулидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ қарздорликнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ушлаб қолиниши кўрсатиб ўтилган.

Улашиш:

Бошқалар

15-январ 2025, 05:39
1 124

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
1 089

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


27-январ 2025, 12:29
783

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


18-январ 2025, 09:34
728

Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?

ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.