Ўзбекистон
23.05.2023
1 803

Андижон вилояти Хўжаобод туманида мансабдор Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллард 650 миллион сўм пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Markaziy studiya дастурида хабар берилди. 2019 йилдан бошлаб Умра зиёратлари учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамига эмас, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси шахсий ҳисобига туширилган. Ҳокимият идораси 70 нафарга яқин фуқарога тўлов чеки сафарга чиқаётганларида берилиши ваъда қилинган алдашган. Ҳокимлик мутахасси Жасур Мўминов ҳолатни изоҳларкан, фуқаро қонуний тартибда ишлаш учун рўйхатга олинганидан кейин тўловни фақатгина банкка тўлаши кераклигини таъкидлади. Иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, аризаларини қайтариб олишган. Шу сабабли уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган. 27−30 нафар одам пулларидан воз кечиб юборган. Суд ҳукмига кўра, собиқ масъул икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ва беш йилга қамалган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Эндиликда “Умра” тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланадиган бир нечта туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди
“Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхати эълон қилинди.
“Умра” амалларини бажариш учун йўлга чиққан икки ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилди
Улар фирибгарнинг тузоғига илинганлигини англаб, Бош консулликка мурожаат қилган.
1 ноябрдан лицензияси бор туристик ташкилотларга умра тадбирларини ташкил этишга рухсат берилади
Дин ишлари бўйича қўмита ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлишга чақирди.