Ўзбекистон
24.10.2023
1 648

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида эндиликда Ўзбекистонда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда. Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда: 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди; “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди; “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди; “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади; “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади. 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда. Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади. Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади. “Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз. Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг”, – дейилади Дин ишлари бўйича қўмита хабарида. Маълумот учун, туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилмоқда
Эндиликда “Умра” тадбирларини лицензиясиз амалга ошириш ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараварида жаримага сабаб бўлади.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланадиган бир нечта туроператорлар фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди
“Умра”га лицензиясиз жўнатиш билан шуғулланган компаниялар рўйхати эълон қилинди.
“Умра” амалларини бажариш учун йўлга чиққан икки ўзбекистонлик Дубайда қолдириб кетилди
Улар фирибгарнинг тузоғига илинганлигини англаб, Бош консулликка мурожаат қилган.
Дин ишлари бўйича қўмита “Умра” атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди