Ҳуқуқ
01.04.2026
450

Ҳар бир инсон туғилган пайтидан бошлаб ҳуқуқ лаёқатига эга бўлса-да, ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларини тўғри амалга ошира олиш, ўзи учун фуқаролик мажбуриятларини вужудга келтириш ҳамда уларни бажариш қобилияти, яъни муомала лаёқати вақт ўтиши билан ва муайян шартлар асосида шаклланади.
Бироқ, инсон ҳаёти давомида руҳий ҳолатининг бузилиши натижасида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган вазиятлар юзага келиши мумкин.
Бундай ҳолларда фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш институти шахснинг ўзини, унинг мулкий манфаатларини ва жамият хавфсизлигини ҳимоя қилишнинг муҳим ҳуқуқий механизми бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Фуқаролик процессуал кодексида фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишнинг қатъий тартиби ва асослари белгиланган. Мазкур жараён фақат суд тартибида амалга оширилиши шахснинг конституциявий ҳуқуқлари поймол этилмаслигининг энг олий кафолатидир.
Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш — бу шунчаки тиббий хулоса эмас, балки жиддий ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарадиган, шахснинг мустақил равишda битимлар тузиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини чеклайдиган юридик факт ҳисобланади.
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.
Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади.
Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.