#NoComment
11.07.2025
896

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 408-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан ташкилот тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
Ҳомиладор аёллар билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси муддатини узайтириш
Аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома асосида меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар узайтиради. Агар ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда меҳнат шартномаси ҳомиладорликнинг охирига қадар узайтирилганда, аёл иш берувчининг сўровига биноан, лекин уч ойда кўпи билан бир марта ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этиши шарт.
Ҳомиладор аёллар билан тузилган муддати узайтирилган муддатли меҳнат шартномаси қачон бекор қилинади?
Агар бунда аёл ҳомиладорлик тугаганидан кейин ҳақиқатда ишлашни давом эттирса, иш берувчи ҳомиладорликнинг тугаганлиги фактини билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан бир ҳафта ичида меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги сабабли бекор қилишга ҳақли.
Юқоридаги ҳолатда муддатли меҳнат шартномаси иш жойи ўзида сақланиб қоладиган йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига тузилган бўлса, қандай йўл тутилади?
Аёл билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги муносабати билан ушбу шартномани унинг ҳомиладорлиги даврида бекор қилишга, агар меҳнат шартномаси йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақтига тузилган бўлса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар аёлни иш берувчида унинг соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара оладиган бошқа ишга аёлнинг ёзма розилиги билан ўтказиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади.
Ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда аёлнинг Меҳнат кодекси 404-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган давр учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Махбуба Шарифбаева,
Шайхонтоҳур тумани адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш тартиби қандай?
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин.