Life Style
17.01.2025
718

Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг республика босқичида ғолиб бўлди.

Жорий йилнинг 16 январь куни “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
Унинг асосий мақсади ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, соҳада амалга оширилаётган илғор тажрибаларни аниқлаш ва оммалаштириш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

“Гендер тенглик фаоли” миллий танловида иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилди. Танлов комиссияси 10 та номинация бўйича ғолибларни аниқлади.

“Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур” номинациясида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази “Юридик клиника” кўрсатуви ғолиб деб топилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.