Ўзбекистон
10.09.2023
1 397

Ер юзида “Ягона халифалик давлати” қуриш ниятида хорижга чиқиб кетган ўзбекистонлик эркак ва унинг ўғли қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 2006 йилда 57 ёшли эркак Т.М. Тошкентдаги шериклари билан бирга ваҳҳобийлик диний экстремистик оқимига аъзо бўлган. Улар жамоат йиғилишлари ташкил этиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлардан таълим олиб, Ер юзида ягона халифалик давлати барпо этиш мақсадида даъватлар қилиб келгани аниқланган. 2007 йилда ноқонуний жамоат ташкилоти фаолиятига чек қўйилганидан сўнг эркак жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб, 1992 йилда туғилган ўғли О.Ҳ. билан Туркияга чиқиб кетган. 2015 йилга келиб у ўғли билан бирга Сурияга бориб, “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилган. 2018 йилда улар бошқа халқаро террорчилик ташкилоти — “Тавҳид ва жиҳод катибаси”га аъзо бўлган. Ушбу ота-ўғилга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистлик, фундаменталистлик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар қидирувга берилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
Жиззахда 3 нафар шахс чол ва кампирнинг уйига босқинчилик уюштирди
Ушбу босқин оқибатида оила бошлиғи бўлган отахон шифохонада вафот этди.
Бухорода қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.