Ўзбекистон
04.01.2024
1 134

Жорий йилнинг 18 ноябрь кунига ўтар кечаси юзларига ниқоб таққан 3 нафар номаълум шахс Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Оқтом маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига бостириб кириб пул талаб қилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Хонадондан моддий қимматликлар топа олишмаганидан кейин оила бошлиғи ва унинг турмуш ўртоғининг ҳаётига хавф туғдириб, зўрлик ишлатишган. Босқинчилар улардан пуллари қаерда сақланишини сўраб хонадон эгаларига оғир тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Оғир тан жароҳати олган оила бошлиғи ва унинг аёли Ғаллаорол тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 70 ёшли отахон орадан 6 кун ўтиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тергов ҳаракатлари ва тезкор суриштирув ишлари натижасида босқинчи шахслар аниқланган.
Ушбу жиноятни содир этишда гумонланган Самарқанд вилоятида яшовчи 1991, 1994 ва 1998 йилда туғилган ҳамда жабрланувчилар билан бир маҳаллада истиқомат қилувчи 36 ёшли фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Гумонланувчилар ушбу жиноятни яшириш мақсадида ниқоблар, қўлқоплар ва темир бўлагини Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Дўрмонсой маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга ташлаб юборган. ИИО ходимлари ушбу жиноят қуролларини яширилган жойдан ҳужжатлаштириб олишган.
Гумонланувчи шахсларнинг 3 нафарига ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в,г” бандлари, бир нафарига ЖКнинг 28-моддаси орқали 164-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари билан айблов эълон қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
Бухорода қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.
"Бахти Ташкентский" нинг ўғли ва 5 киши ушланди
Улардан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББга хабар бериши сўралган.