Ўзбекистон
22.08.2023
1 196

Осиё ва Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчилар 5 000 АҚШ доллари миқдорида мукофотланса, кумуш ва бронза медали соҳиблари 3 минг ва 2 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, “Ханчжоу-2022” ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчилар қўшимча равишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади: Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари: олтин медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида; кумуш медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида; бронза медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида рағбатлантирилади; Эслатиб ўтиш мумкин, 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойда ўтказиладиган “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида 400 нафардан зиёд спортчи 39 та спорт туридаги баҳсларда Ўзбекистоннинг шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.