Ўзбекистон
02.10.2023
1 425

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича баҳсларда иккита кумуш ва битта бронза медал қўлга киритилди.
Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари доирасида навбатдаги беллашувлар бошланди. Кун аввалида Ўзбекистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жамоаси 6 дастур бўйича финал босқичида иштирок этишди.
Дастлаб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ўзбекистонлик Шаҳриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб маррага етиб келган ҳолда Ўзбекистон делегациясига кумуш медални тақдим қилди.
[caption id="attachment_21664" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: MOQ[/caption]
Байдарка ва каное баҳсларининг иккинчи старти, 1000 метрга каноеда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов яна бир кумуш медалга эга чиқди.
[caption id="attachment_21665" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: MOQ[/caption]
Шу билан бирга, байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда яна бир медал қўлга киритилди. Унда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди ва бронза медалига сазовор бўлди.
[caption id="attachment_21666" align="aligncenter" width="1278"]
ФОТО: MOQ[/caption]
Қайд этиш мумкин, эртага, 3 октябр куни Ўзбекистон байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жамоаси вакиллари яна 6 та дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 11 олтин, 14 кумуш ва 18 бронза, жами 43 та медал билан умумий рейтингда 6-ўринда бормоқда.

Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.