currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

#NoComment

calendar

30.05.2024

eye

1 373

Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди

Ҳиндистонда рекорд даражадаги жазирама кузатилмоқда. Пойтахт Деҳлининг айрим жойларида ҳаво ҳарорати +52,3 даражагача кўтарилган. Бу ҳақда маҳаллий Hindiston Times газетаси хабар бермоқда.

Келтирилишича, бу шаҳарда қайд этилган энг юқори ҳароратдир. Деҳлида об-ҳаво бўйича қизил огоҳлантириш эълон қилинган. Ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Деҳли шимоли-ғарбий қисмида Мангешпур ва Нарела чеккаларида ҳаво ҳарорати +49,9 даражагача кўтарилган. Қайд этилишича, бу туманда 2022 йил май ойидан буён энг юқори ҳарорат: ўшанда бу кўрсаткич +49,2 даражани ташкил қилган. CNN маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, Деҳлининг айрим ҳудудларида сув таъминотида қийинчиликлар кузатилаётганини, баъзи жойларда эса сув таъминоти умуман йўқлиги ҳақида маълум қилган.

Ҳиндистонда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган, ўшанда Рожастондаги Фалоди шаҳрида термометр 51 даражага етган.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: