currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХитой Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма ва энергетика соҳаларида кучли ҳамкорлик қилади — Си Жинпинг

Хитой Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма ва энергетика соҳаларида кучли ҳамкорлик қилади — Си Жинпинг

Ўзбекистон

calendar

20.05.2023

eye

1 237

Хитой Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма ва энергетика соҳаларида кучли ҳамкорлик қилади — Си Жинпинг

Хитой раҳбари Си Цзиньпин 19 май куни Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда нутқ сўзлади. У Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма қурилиши, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришини айтди. «Дунёга барқарор, гуллаб-яшнаган, баркамол ва яхши боғланган Марказий Осиё керак», — деди Хитой раҳбари. Унинг қайд этишича, Хитой-Марказий Осиё ҳамжамиятини яратишда олти давлат ушбу тўрт тамойилга амал қилиши керак: ўзаро ёрдам, биргаликда ривожланиш, умумий хавфсизлик ва «абадий» дўстлик. Си Жинпинг Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг саккизта йўналишини таклиф қилди. 1. Учрашув ва мулоқотларни кўпайтириш. Хитой саноат, сармоя киритиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, фавқулодда вазиятлар, таълим ва сиёсий партиялар масалаларида учрашувлар ва мулоқотлар механизмларини яратишни таклиф қилмоқда. 2. Хом ашё товарлари савдоси марказини қуриш. Хитой Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги барча чегара ўтиш пунктларида яшил йўлаклар очилади, хом ашё товарлари савдоси маркази қуради. 3. Минтақавий алоқалар. Хитой Марказий Осиё давлатлари билан трансчегаравий юк ташиш ҳажмини оширади, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги қурилишини қўллаб-қувватлайди, авиаташувлар кўпаяди, Марказий Осиё мамлакатларига хорижда омборлар қуришга кўмаклашади. 4. Энергетика. Хитой-Марказий Осиё газ қувурининг D линияси қурилишини тезлаштириш нефть ва газ савдосини ошириш, янги энергия ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш таклиф этилди. 5. Инновация. Хитой Марказий Осиё давлатлари билан шўрхок ва ишқорли ерларни ўзлаштириш ва яхшилаш, сувни тежайдиган суғориш, Орол денгизи инқирозини бартараф этиш, Марказий Осиёда юқори технологияли корхоналар ва IT-парклар ташкил этишда ҳамкорлик қилади. 6. Иш ўринлари яратиш. Марказий Осиёдаги Хитой компаниялари маҳаллий аҳоли учун кўпроқ иш ўринлари яратади. Хитой минтақа мамлакатларига 3,5 млрд доллардан ортиқ молиявий ёрдам ва грантлар ажратади. 7. Туризм ва тиббиёт. Хитой анъанавий тиббиёт марказларини қуради, минтақадаги талабалар учун давлат стипендиялари ажратади ва махсус туристик поездларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 8. Тинчликни сақлаш. Хитой Марказий Осиё мамлакатларига ҳуқуқ-тартибот ва киберхавфсизлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, Афғонистонда тинчлик ва қайта қуриш ишларига кўмаклашишга тайёр.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 407

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 199

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
924

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
881

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: