Ўзбекистон
10.07.2023
1 367

Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясидаги болалар боғчасида юз берган пичоқбозлик оқибатида олти киши, жумладан, ўқитувчи, ота-она ва уч нафар бола ҳалок бўлди. Шунингдек, бир киши жароҳатланган, деб хабар беради BBC. Қайд этилишича, полиция буни “қасддан ҳужум” деб атаган, аммо бунинг эҳтимолий сабаби маълум қилинмаган. Ҳужум душанба куни Ляньцзянда маҳаллий вақт билан 07:40да, ота-оналар фарзандларини ёзги дарсларга ташлаб кетаётган пайтда содир бўлган. Гумонланувчи Ву исмли эркак воқеадан 20 дақиқа ўтиб, соат 08:00 да ҳибсга олинган. Болалар боғчаси яқинида ишлайдиган дўкон эгасининг айтишича, боғча атрофи муҳрлаб қўйилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ҳужум акс этган видеолавҳалар 1,87 миллионга яқин одам истиқомат қиладиган Ляньцзян аҳолисини ғазаб ва саросимага солиб қўйган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.