Ўзбекистон
30.12.2022
1 156

Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан ходимларни дам олиш куни ишга жалб этиш чекланиши белгиланган. Яъни дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади.Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина,жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қòйилади. Ходимларни улар дам оладиган кунлари ишга жалб этиш меҳнат кодексининг 220-моддаси бешинчи қисмида ва 228,245-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 157-моддасида дам олиш кунларида бажарган иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланган. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатига тенг келадиган миқдорда отгул бериши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёки иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳаққи тўланади. Камол АҲМЕДОВ, Қоровулбозор туман Адлия бўлими ЙХКМ бош юрисконсульти
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкинми?
Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди
Ҳуқуқ Уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар ҳафтасига неча соат ишлайди?
“Больничный”га чиққан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?