Ўзбекистон
25.11.2021
3 815

Cўнги вақтларда докторантура ва меҳнат муносабатлари юзасидан муаммоли ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Шу сабабли доктарантурада ўқиш ва меҳнат муносабатлари ҳақидаги энг муҳим қоидаларга тўхталиб ўтамиз. 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси ва 2017 йил 22 майдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 304-сон қарорига кўра, докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc), таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун, “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади. Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс уч йилни кутмасдан диссертацияни якунлаб муддатдан олдин ҳам ҳимояга чиқиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш ишдан бўшаш дегани эмас. “Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” тушунчасининг моҳияти шундаки, ходим ўқиш давомида вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда бевосита ўзига юклатилган вазифаларни бажармайди. Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Ходим 0,5 ёки 0,25 ставка асосда ишлаши ҳам мумкин. Юқоридагиларга асосан, ходим фақат иккита ҳолатда ишдан бўшатилиши мумкин: — Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан, ходим ўқув юртига қабул қилинганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинади. — Меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра, ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади. Хулоса қилиб айтганда, доктарантурага (таянч докторантурага) ўқишга кирган ходимлар иш ва докторантурани бирга олиб бориш учун шароит мавжуд бўлса ишдан бўшамасдан, тўлиқсиз иш вақти режимида ишлашга ҳақли. Сабаби докторантура иш эмас, балқи ходимнинг ўз илмий салоҳиятини ошириш борасидаги олий таълимдан кейинги ўқиш ҳисобланади
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.