Ўзбекистон
30.01.2023
1 388

Қонунчиликка кўра, ходим ўзи рози бўлсагина таътилдан чақириб олиш мумкин. Ходим иш берувчининг таътил тугамасидан ишга чиқиш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бош тортса, буни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолаш мумкин эмас. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак. Таътил иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, ходим шу йили ундан албатта фойдаланиши керак. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътилни, шунингдек йиллик қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади. Н.Ҳамроев, Шофиркон туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди
Онлайн савдода алданганда тўлов пулини қайтариб олиш мумкинми?
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати борми?
Пенсионер неча ставкагача ишлаши мумкин?