Ўзбекистон
13.08.2023
1 527

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани 28-мактабда ўқитувчиларни мактабни тозалаш ишларига жалб қилинганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган. Унга кўра, ташкилот раҳбарига нисбатан ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган, ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилинганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси, 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.