currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЯИДХП орқали йўллардаги қоидабузарлик жарималаридан шикоят қилиш мумкин бўлади

ЯИДХП орқали йўллардаги қоидабузарлик жарималаридан шикоят қилиш мумкин бўлади

Ўзбекистон

calendar

08.07.2024

eye

392

ЯИДХП орқали йўллардаги қоидабузарлик жарималаридан шикоят қилиш мумкин бўлади

Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарима юзасидан шикоят қилишлари мумкин.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП, my.gov.uz) орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун чиқарилган жарима юзасидан шикоят қилиш мумкин бўлади. Бу ҳукуматнинг 3 июлдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳозирги кунда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар бўйича фуқаролар томонидан мурожаат қилишда ортиқча оворагарчиликлар келиб чиқмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун электрон мурожаат қилиш тизими жорий этилмоқда. Шу билан бирга, оғзаки ва ёзма мурожаат қилиш имконияти ҳам сақланиб қолади.

Ҳукумат Ички ишлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига ёз охиригача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизими билан интеграциялаш бўйича топшириқ берди.

Тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ, ариза берувчи апелляция ёки шикоятга далилларни илова қилиши мумкин.

Юборилган шикоят аризалари 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди. Агар мурожаат қўшимча ўрганишларни талаб этган тақдирда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали хабардор қилинади.

Шикоят асосли деб топилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.

Ўтган йили пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атаганди.

Шундан сўнг «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирганди. Асоссиз чиқарилган барча жарималар бекор қилиниши керак, деганди у.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 952

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
1 518

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


26-март 2026, 10:45
1 500

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


30-март 2026, 07:19
796

Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?

Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.