Life Style
25.07.2024
82
Ямайка енгил атлетика ассоциацияси спортчининг Олимпиада ўйинларига аризаси топширилиши керак бўлган куни Берил тўфони туфайли электр таъминотида узилишлар бўлгани ва интернетга уланиш имкони бўлмаганини маълум қилди.
Ямайкалик болға улоқтирувчи Найока Клунис интернетдаги муаммолар туфайли Олимпиадани ўтказиб юборади. Бу ҳақда Jamaica Observer портали Ямайка енгил атлетика ассоциациясига (JAAA) таяниб хабар берди.
JAAA хабарига кўра, хато Олимпиада ўйинлари учун ариза топширилиши керак бўлган куни "Берил" тўфони сабабли электр қуввати ва интернетга уланишнинг йўқлиги сабаб бўлган.
Клунис аллақачон Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция аризаси берган, бироқ иш унинг юрисдикциясидан ташқарида бўлгани учун сўровни рад этган.
JAAA воқеадан чуқур қайғуда эканлигини билдирди. Улар Жаҳон Атлетика ва ХОҚ Клуниснинг Олимпиадада иштирок этишига имкон бериш йўлини топади, деган умидда астойдил ҳаракат қилишаётганини айтишди.
Ямайкалик спортчининг квотаси украиналик Ирина Климец фойдасига қайта тақсимланди.
Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.