#NoComment
04.08.2026
725

Квартира сотиб олишдан аввал қурувчининг ваъдаларига эмас, расмий маълумотларга ишонинг!
Кўпчилик янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қурувчининг оғзаки маълумотларига ишониб қарор қабул қилади. Аммо уйнинг неча қаватли бўлиши, нечта подъезддан иборатлиги, қурилишга рухсат берилгани ёки объектнинг амалдаги ҳолати каби муҳим маълумотларни расмий манбалар орқали текшириш мумкин.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг https://dshk.shaffofqurilish.uz/ платформаси орқали қурилиш объекти ҳақидаги муҳим маълумотларни кўриш мумкин.
Интерактив харитада объектлар қуйидаги рангларда белгиланган:
🔵 Кўк ранг — қурилиши давом этаётган объект;
🔴 Қизил ранг — қурилиши тўхтатилган объект;
⚫ Қора ранг — қурилиши бекор қилинган объект.
Шунингдек, объектнинг манзили, лойиҳа параметрлари ва айрим ҳолларда фотосуратлари билан ҳам танишиш мумкин. Бу эса харидорга қарор қабул қилишда ишончли ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Қурувчи:
— уй нечта қаватдан иборатлиги;
— нечта подъезд қурилиши;
— нечта хонадон режалаштирилгани;
— қурилиш ҳолати каби маълумотларни айтган бўлса, уларни расмий электрон тизимдаги маълумотлар билан солиштириш мақсадга мувофиқ.
Янги тартибга кўра, улуш киритиш асосида қурилаётган кўп квартирали уйларни сотиш белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Хусусан:
— қурилиш ҳақидаги маълумотлар электрон платформада юритилади;
— шартномалар нотариал тартибда расмийлаштирилади;
— ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилади;
— харидорлар маблағларини ҳимоя қилиш учун замонавий молиявий механизмлар қўлланилади.
✔️ қурилишга рухсатнома;
✔️ ер участкасига оид ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
✔️ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
✔️ қурилиш объектининг электрон тизимда мавжудлиги;
✔️ улушли шартнома қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилаётгани.
Янги қурилаётган уйни харид қилиш — катта инвестиция ҳисобланади. Шунинг учун квартира сотиб олишдан аввал қурувчининг реклама ва ваъдаларидан ташқари, қурилиш объекти ҳақидаги маълумотларни расмий давлат ахборот тизимлари орқали текшириш келгусидаги ҳуқуқий ва молиявий муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Феруз Жўраев
тайёрлади
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.