currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликлар“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Содда талқин

calendar

01.09.2024

eye

878

“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам сабабли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Бугун, 1 сентябрь куни "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тадбири ўтказилиши туфайли айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.

Қайд этилишича, Янги Ўзбекистон — 4П12 йўли кесишган чорраҳасидан, Маҳтумқули — Оҳангарон шоҳ кўчасигача, Чўлпон кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон-Миллий боғ кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида соат 18:00 дан 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Тошкент вилояти томондан; Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ тумани ва Паркент туманларидан ташриф буюрувчилар 4Р12 йўли бўйлаб Шарқ ЙПХ маскани орқали шаҳарга кириш тавсия этилади.

Бўстонлиқ, Ғазалкент, Қибрай туманларидан келувчилар Чирчиқ шаҳри орқали Юзробод кўчаси бўйлаб Темур Малик кўчаси орқали шаҳарга кириш тавсия этилмоқда.

Фақатгина байрам табдирларига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва Тошкент вилоятига чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаролар Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар