Тармоқда нима гап?
01.01.2024
872
© Фото: CNNЯпониянинг асосий ороли бўлмиш Ҳонсюнинг шимолий-ғарбий соҳилларида жойлашган Исикава префектурасида зилзила рўй берди, деб хабар бермоқда TV Asahi.
Зилзила эпимаркази Ното яриморолида, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Аввалига ер силкиниши 7,4 магнитуда деб баҳоланганди, кейинроқ эса 6,1 магнитуда экани айтилди.
Мамлакатнинг бутун шимолий-ғарбий соҳиллари бўйлаб цунами хавфи эълон қилинган.
Ҳукумат тўлқин баландлиги 5 метрга етиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Япония метеорология агентлигининг маълум қилишича, цунами аллақачон соҳил ҳудудларга етиб келган. Исикава префектурасидаги Вадзима шаҳрида 1,2 м баландликдаги тўлқин қайд этилган, Тояма шаҳрида (шу номдаги префектура маркази) — 80 см, Ниигата префектурасидаги Касивадзаки шаҳрида — 40 см.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.