Ҳуқуқ
01.08.2025
54
Мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг олдини олиш, унинг салбий таъсирини камайтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо соҳани тартибга солиш учун қонун ва норматив база яратилмаганлиги сабабли иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекламоқда.
Қабул қилинган янги “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
1. Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш учун қандай чоралар кўриш лозим?
Иссиқхона газларини чеклашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
— иссиқхона газлари чиқарилишининг давлат ҳисобини юритиш;
— иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
— иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қонунчиликда белгиланган тартибда қўллаб-қувватлаш.
2. “Яшил” лойиҳалар нима?
“Яшил” лойиҳа — иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартиришни (бартараф этишни) ёки тутиб қолинишини кўпайтиришни таъминловчи тадбирлар мажмуидир.
Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу шахслар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни “яшил” лойиҳалар жумласига киритиш мезонлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
“Яшил” лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.
“Яшил” лойиҳани амалга ошириш натижасида муомалага чиқарилган углерод бирликлари ушбу “яшил” лойиҳани бажарувчининг углерод бирликлари реестридаги ҳисобига киритилади.
Муомалага чиқарилган углерод бирликлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари учун иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш мақсадли кўрсаткичларига эришилишини баҳолашда ҳисобга олинади.
“Яшил” лойиҳаларни рўёбга чиқаришга доир фаолиятни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
3. Фаолияти иссиқхона газларини чиқариш билан боғлиқ бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қандай ҳуқуқлари бор?
Фаолияти иссиқхона газларини чиқариш билан боғлиқ қуйидаги ҳуқуқлар мавжуд:
— иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш бўйича стратегияларни, дастурларни, чора-тадбирларни мустақил равишда белгилаш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
— иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда консалтинг, рейтинг агентликларини ва бошқа агентликларни мустақил равишда танлаш;
—“яшил” лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ҳосил бўлган, муомалага чиқарилган углерод бирликларининг нархларини бозор механизмлари асосида белгилаш;
—“яшил” лойиҳалар доирасида қисқартирилган иссиқхона газларининг муайян улушини (қисмини) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда халқаро углерод бозорларида сотиш.
4. Углерод бирликлари реестрига қуйидаги маълумотлар киритилади:
— юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлиқ номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлик рақами ва санаси;
— солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг идентификация рақами;
— юридик шахс жойлашган ер ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойи;
— амалга оширилаётган иқтисодий фаолият турлари тўғрисидаги маълумотлар;
— давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами;
—“яшил” лойиҳани амалга ошириш натижасида муомалага чиқарилган углерод бирликлари тўғрисидаги маълумотлар;
— “яшил” лойиҳани амалга ошириш натижалари верификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
— углерод бирликлари билан операциялар тўғрисидаги маълумотлар.
5. Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш учун қуйидаги чоралар кўрилади:
— иссиқхона газлари чиқарилишининг давлат ҳисобини юритиш;
— иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
— иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қонунчиликда белгиланган тартибда қўллаб-қувватлаш.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.