Ҳуқуқ
17.12.2024
193
"Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги" низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3583, 12.12.2024 й.)
🔰Низом ички аудит хизмати ташкил этилган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш, уларни рағбатлантириш ва рейтингини юритиш тартибини белгилайди.
📋 Низом талаблари давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари раҳбари ва ходими фаолиятининг самарадорлигини ходимларга юклатилган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссасини баҳолашга нисбатан татбиқ этилади.
Ички аудит хизматлари ходими фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ички аудит хизмати раҳбари томонидан ҳар чоракда амалга оширилади ҳамда у баҳолаш билан боғлиқ маълумотларнинг тўғрилиги ва холислигига жавобгар ҳисобланади.
Ходим фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
🔹бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олишдаги натижалар;
🔹масофавий назоратни амалга оширишдаги натижалар;
🔹ички аудит йиллик режасида ходим масъул бўлган ички аудит тадбирларининг ўтказилиши;
🔹ходим томонидан берилган таклиф ва тавсияларнинг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши.
Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимининг фаолияти самарадорлиги рейтинги ходим фаолиятининг самарадорлиги йиғма кўрсаткичларини камайиб бориш тартибида жойлаштириш асосида шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.