Ҳуқуқ
22.10.2024
52
Бу ҳажмнинг асосий қисми қуёш электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 4 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўрсаткич 20 октябрь куни соат 12:00 ҳолатига қайд этилган бўлиб, электр энергиясининг 3,49 млрд кВт/соати қуёш электр станциялари томонидан, 506,4 млн кВт/соати эса шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқарилган “яшил” электр энергиясининг умумий ҳажми 2 млн хонадоннинг 10 ойлик истеъмолига ёки 1,66 млн хонадоннинг йиллик эҳтиёжларига тенг.
Шунингдек, 1,2 млрд куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 1,68 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
“Яшил” электр стансияцлар томонидан 31 май куни 1 млрд кВт/соат, биринчи ярим йилликда 1,6 млрд кВт/соат, 17 июль ҳолатига 2 млрд кВт/соат миқдорида электр энергияси ишлаб чиқарилган. 30 августга келиб бу кўрсаткич 3 млрд кВт/соатни қайд этган.
Ўзбекистонда ҳозирда тўққизта фотоэлектр стансияцси ва умумий қуввати 2,7 ГВт бўлган битта шамол станцияси мавжуд. Улардан олтитаси 2023 йил декабрь ойи охирида иш бошлаган. Инвесторлар яна бир нечта яшил энергия объектларини қуришни режалаштирмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.