Ўзбекистон
22.05.2024
127
Божхона қўмитаси томонидан товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади.
Бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.
Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатиш тавсия қилинади.
Бу чегара-божхона постларида ушбу транспорт воситаларини алоҳида йўлакка йўналтиришда муҳим рол ўйнайди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.