#NoComment
22.05.2024
117
Маълум бўлишича, қисқа муддатли Шенген визаси (С тури) нархи бутун дунё бўйлаб 12 фоизга ошади. Бу ҳақда Словения ташқи ва Европа ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
11 июндан бошлаб катталар учун виза нархи 80 евродан 90 еврога, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 40 евродан 45 еврогача ошади. Олти ёшгача бўлган болалар учун бепул бўлади.
Европа комиссияси Шенген визаси нархини ҳар уч йилда бир марта оширади. Ҳисоб-китоб Европа Иттифоқидаги инфляция ва давлат хизматчиларининг ўртача иш ҳақини ўз ичига олади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.