Ўзбекистон
13.06.2024
232
Кейинги йилларда мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада интеллектуал мулк соҳасидаги, шу жумладан муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон сўнгги йилларда Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция (Женева, 1971 йил 29 октябрь), Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасининг (Женева, 1996 йил 20 декабрь) аъзосига айланди.
Бугунги кунда республика ҳудудида хорижий турдош ҳуқуқ эгаларининг ижро, фонограмма, эшиттиришларга бўлган ҳуқуқлари Берн конвенцияси бўйича муаллифлик ҳуқуқи доирасида муҳофаза этилади.
Маълумот учун: 2023 йилнинг ўзида муаллифлик ҳуқуқи соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 75 дан ортиқ таъсир чоралари қўлланилган.
Бироқ, ўрганишлар жараёнида аниқланишича, хорижий ҳуқуқ эгаларининг ижроси, фонограммаси, эшиттиришлар тайёрловчи ташкилотларнинг эшиттиришлари каби турдош ҳуқуқлардан фойдаланиш шартномасиз, яъни қонунга хилоф равишда амалга оширилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнида ўтказилаётган музокараларда ЖСТга аъзо давлатлар томонидан Ўзбекистонда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилинишига қаратилган механизмлар пухта ўрганиб чиқилиб, бундай ҳуқуқларнинг самарали ҳимоясини таъминлашга давлат томонидан алоҳида ўрғу берилиши сўралмоқда.
Бундай механизмларнинг бири бу Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси (Рим конвенцияси) ҳисобланади.
Ушбу Конвенция1961 йил 26 октябрда қабул қилинган ва 1964 йил 18 майдан кучга кирган. Айни вақтда 97 та давлат, жумладан МДҲнинг Арманистон (2002), Озарбайжон (2005), Россия Федерацияси (2003), Қирғизистон (2003), Тожикистон (2008), Қозоғистон (2012) ва Туркманистон (2020) каби аъзо давлатлари Рим конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади.
Рим конвенциясига қўшилишни истовчи ҳар қандай давлат учун бу жараён очиқ ҳисобланади, бунда ушбу конвенцияга қўшилишни истовчи давлат Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Бутунжаҳон конвенцияси (1952) ёки Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси (1886) аъзоси бўлиши лозим.
Маълумот учун: 2004 йил 27 августдан бошлаб мамлакатимиз Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро шартномаларга қўшилиш ва улардаги нормалар ижросини таъминланиши мамлакатнинг жаҳондаги имиджи ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг ЖСТга киришида Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари тўғрисидаги битим (ТРИПС) қоидаларини имплементация қилиш имконини беради.
ТРИПС битимининг 3 ва 4-моддаларида аъзо давлатлар интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш бўйича миллий режим ва энг кўп қўлайлик режимига мувофиқ бир-бирларининг фуқароларига бир хил имтиёзлар беришлари назарда тутилган.
Ўз навбатида, Рим конвенциясининг асосий мақсади Аҳдлашувчи давлатлар бошқа Ахдлашувчи томоннинг ижрочилари, фонограмма тайёрловчилари ва эфирга узатувчи ташкилотларига нисбатан миллий режимни таъминлайдилар.
Хусусан, Рим конвенциясига аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг ижрочилари, фонограмма тайёрловчилари ва эфирга узатувчи ташкилотларига ўз ҳуқуқларини хорижий давлатларда (Конвенцияга аъзо бўлган), чет эллик фуқароларга эса Ўзбекистонда ўз турдош ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимоя қилинишига замин яратади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Рим конвенцияси иштирокчисига айлангач, турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро стандартларни рўёбга чиқаришни ўз зиммасига олади ҳамда бу бозор муносабатларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Иштирокчи-давлатлар томонидан Рим конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бажарилиши ҳуқуқ эгаларининг мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотларнинг ривожланишига хизмат қилади.
Бундан ташқари, халқаро шартномаларга қўшилиш ва нормалар ижросини таъминланиши мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш имконини беради.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, мазкур Қонун лойиҳаси билан Рим конвенциясига 2 та қўшимча шарт билан қўшилиш таклиф қилинган. Ушбу қўшимча шартлар Конвенция асосида миллий режимни тақдим этишда айрим истисноларни назарда тутади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.