currencies image

12 969,84 UZS

15,48

usd

currencies image

13 436,75 UZS

74,48

eur

currencies image

133,97 UZS

1,75

ru



АсосийЯнгиликларИнсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Ҳуқуқ

calendar

06.02.2025

eye

127

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясида нималарни билиш зарур?

Инсонга берилган ҳаёт энг бебаҳо неъматдир. Замонавий тиббиёт ривожланиши билан, илгари иложсиздек кўринган баъзи касалликлар ҳозирда ўз давосини топяпти. Бу борада инсон орган ва тўқималарини трансплантация қилиб кўчириб ўтказиш амалиёти кўплаб инсонларни ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Тиббиётда ҳар қандай орган ёки тўқималарни, масалан, буйрак, юрак, жигар, ўпка, суяк илиги, гематопоетик илдиз ҳужайралари, сочни кўчириб ўтказиш трансплантация дейилади.

Трансплантация учун орган ёки тўқималар олинадиган организм донор, тўқима ва органлар кўчириладиган организм эса реципиент дейилади. Ҳозирда нафақат дунё тиббиётида балки мамлакатимизда ҳам кўп йиллардан буён ўтказилиб келинаётган инсон тана аъзолари трансплантация қилиш амалиёти хусусида қонунчилигимизда қандай тартиблар белгиланган? Донор ва реципиент учун нималар талаб қилинади?

Ўзбекистон Республикасининг «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги ЎРҚ-768-сон Қонунида келтирилишича, фақатгина тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган орган ёки тўқималар трансплантация объекти бўлиши мумкин. Сунъий равишда етиштирилган орган ёки тўқималар трансплантация объекти бўлмайди. Шунингдек, ушбу Қонун инсонни кўпайиш аъзолари, бир шахснинг ўзи ҳам донор, ҳам риципиент бўладиган ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари билан боғлиқ трансплантацияларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Трансплантацияга фақатгина бошқа жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар бемор ҳаётини сақлаб қолишни ёхуд унинг соғлиғи тикланишини кафолатлай олмаганда рухсат берилади. Бунинг учун инсон аъзолари трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса бир қанча ихтисосликдаги шифокорлардан иборат таркибдаги мутахассис-шифокорлар томонидан берилади.

Реципиентнинг бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида имзо қўйдирилиб огоҳлантирилиши ва бу жараён видеоёзувга қайд этилиши мажбурий ҳисобланади. Борди-ю реципиент 18 ёшга тўлмаган бўлса, муомалага лаёқатсиз ёки ўзидан розилик олишнинг имкони бўлмаса, ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилининг ёзма розилиги олинади.

Аъзо ва тўқималар тирик донордан ёки мурдадан олиниши мумкин.

Тирик донорни аъзоларини олиш тиббиёт мутахассисининг текширувига асосан унинг соғлиғига зарар етказмаса, руҳий ҳолати бузилишига олиб келмаса,  Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхатидаги (рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.) касалликларга чалинмаган бўлса рухсат этилади. Донор шунингдек, ихтиёрий ва бепул асосда ўз аъзосини беришига ёзма розилик бериши лозим.

Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);

— белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий касалликларга чалинган шахсларга;

— қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

— ҳомиладор аёлларга;

— шахси аниқланмаган шахсларга;

— муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;

— «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;

— аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.

Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.

Инсон тана аъзолари ва тўқималарини мурдадан олинишига унинг тириклигида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги олинган бўлса рухсат этилади. Шунингдек, қонунчилигимизда мурдадан олинадиган аъзолардан барча эҳтиёжманд кишилар трансплантация мақсадида фойдаланиши мукинлиги кўрсатилган.

Донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари:

— бўлажак жарроҳлик амалиёти олдидан ўз тана аъзоси кўчириб ўтказилганида ёки бошқа танадан кўчириб ўтказилганида соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш;

— жарроҳлик амалиёти ёки муолажа ўтказилишини у бошлангунига қадар рад этиб, рад этиш сабабини асосламаслик;

— жарроҳликликдан кейин юзага келган асоратлар туфайли Давлат бюджети ҳисобидан даволаниши ва кузатувда бўлиш ҳуқуқларига эга.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун тиббиётимизда янада самарали даволаш усуллари йўлга қўйилиб борилмоқда. Бунда албатта қонунчилигимизда шу юртда яшаётган ҳар бир кишининг манфаатини кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси десак муболаға бўлмайди.

Фазлиддин Насруллаев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 086

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 078

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
937

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
850

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.