Life Style
19.06.2026
751

Сиз ўзингизга керакли ҳуқуқий билим, маслаҳат ҳамда интерактив маълумотларни қай шаклда олишни хоҳлайсиз? Босма, электрон, медиа... Балки сунъий интеллект қулайдир?
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Яхшиси яқинроқ келинг, биз эса батафсил тушунтирамиз.
“Инсон ва қонун” – бу шунчаки газета эмас.
Сизга анъанавий матн услуби ёқадими? Унда босма шаклимизни тавсия қиламиз.
Унда қонунлар ва янгиликлар шарҳи, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига доир қонунчилик, суд экспертиза тизимидаги замонавий ёндашувлар, юридик таълим истиқболлари, халқаро ҳуқуқ нормалари, рақамли ҳуқуқ ва киберхавфсизлик, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар... хуллас ҳаммаси бир нашрда!
Йўқ, менга тинглаш, томоша қилиш мароқли десангиз, уни ҳам эътиборга олганмиз.
Газетамизда обуначилар учун махсус QR-код сатҳлари шакллантирилган бўлиб, уни сканерлаш орқали ўзингиз излаган маълумотларни хоҳланг аудио, хоҳланг медиа кўринишида олишингиз мумкин.
Шошманг, уникал топилмаларга тобингиз қандай?
“Инсон ва қонун AI” сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган Ўзбекистондаги илк газета. Ишонмасангиз, сунъий интеллектдан сўрашингиз мумкин.
Биз номатив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишончли шаклда сунъий интеллект асосида шарҳлаймиз, суд очеркларини комикслар кўринишида узатамиз, энг муҳими, ҳар бир саҳифа ўзига хос ва бир-бирини такрорламайди!
Шундай қилиб, Бизга ишонинг ва янги ғояларингиз, мақолаларингиз ва таклифларингиз билан лойиҳаларимизда қатнашинг.
Унутманг, “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлишингиз ҳамоно аввало маълумотларни излашга кетадиган олтин вақтингизни тежайсиз, қолаверса ҳуқуқий саводхонлигингиз бир неча карра ошади.
Бунга эса...
Биз кафил!
Дарвоқе, нашримиз тадбиркорлар ва ишбилармонлар, ташкилот, корхона ҳамда молия муассасалари реклама маҳсулотлари учун кўп минг сонли аудитория ҳамдир.
Обуна индексимиз – 137
Мурожаат учун телефон рақам – 71 233-25-65
Шунингдек, газетамизни электрон шаклда adolatmarkazi.uz сайтида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.