Ўзбекистон
23.06.2023
1 183

Тошкентда 20 ёшли аёл “Телеграм” мессенжерида интернет дўконлардан кийим олиш мақсадида “номаълум шахс” билан танишади. У сумка учун олдиндан 468.000 сўмни сотувчининг пластик картасига ўтказиб беради, аммо буюртмани ололмайди. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти Сергели туманида яшовчи, 19 ёшли (аёл) С.Б. содир этганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, С.Б. “Телеграм” мессенжерининг “online doʼkon” каналида С.А.га аёллар сумкасини етказиб бериш хизмати борлигини айтиб, пластик картасига 468.000 сўмни ўтказиб олади. Буюртмани етказиб бермай, у билан “Телеграм”даги ёзишмаларни ўчириб юборади ва уни қора рўйхатга киритиб қўяди. С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноий ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Тадбиркор ниқоби остидаги фирибгар кредитни “туя” қилди
У ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси билан бошқа фуқаролар номига 80 млндан ортиқ кредит олиб, ўзлаштириб юборган.
“Телеграм” каналда тилла тақинчоқлар сотишини айтиб, одамларни алдаган фирибгар ушланди
Ушбу жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Онлайн авиабилет учун 58 ёшли фуқародан 21 млнни алдаб олган шахс ушланди
У “Телеграм”даги “Aviasales,uz” каналида онлайн билет олиб беришини айтган, 21.500.000 сўмни пластик картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва мижозни қора рўйхатга киритиб қўйган.