currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнтизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш тартиби

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш тартиби

Ҳуқуқ

calendar

16.03.2026

eye

74

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш тартиби

Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.

Ҳар қандай ҳолатда иш берувчи интизомий жазо қўлланилишидан аввал хизмат текшируви ўтказишга мажбур эмас. Меҳнат кодекси 303-моддасига кўра, хизмат текшируви ўтказиш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади.

Меҳнат кодекси 344-моддасига кўра, муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат текшируви ўтказиши шарт.

Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса ёзма тушунтиришни талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинар эди. Амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича  тилхат олиш шарт эмас.

Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Ходимнинг ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан таништирилган деб ҳисобланади.

Шунингдек, ҳақиқатдан кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт деган нотўғри қараш бор. Яъни биринчи марта интизомий қилмиш содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибида иш юритиш керак деб ўйлашади.

Интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниб, исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаш мумкин.

Меҳнат кодекси 315-моддасига асосан иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Демак, интизомий жазони олиб ташлаш учун маълум бир муддат, масалан 3 ёки 6 ой белгиланмаган. Агар иш берувчи истаса жазони исталган вақтда олиб ташлаши мумкин. Бунинг учун ходим қандайдир ютуқ ёки натижаларга эришиши шарт эмас.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Шу билан бирга, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ушбу моддада назарда тутилган интизомий жазо тугалланиши ва олиб ташлаш қоидалари иш берувчининг ташаббуси билан ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандларига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда қўлланилмайди.

Бундан ташқари, Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 26-сон қарори 35-бандига кўра агар суд муҳокамаси давомида ходимга нисбатан илгари қўлланилган жазо ёки таъсир чора бир йиллик муддат ўтмасдан олдин меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда (Меҳнат кодекси 315-моддасининг учинчи қисми) олиб ташлангани аниқланса, Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига асосан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилади.

Мафтуна Бегматова,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот

маркази бош маслаҳатчиси

 

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 845

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
716

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
696

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
631

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.

Мавзуга доир янгиликлар: