Ҳуқуқ
06.01.2026
631

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда очиқдан очиқ ёки турли яширин шахсий саҳифалар, гуруҳлар орқали шахснинг қадр-қимматини камситиш орқали ҳақорат қилиш ва уни шарманда қилишга қаратилган ҳолатлар кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 13-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадриятдир. Инсоннинг шаъни ва ор-номуси дахлсиз. Инсонни камситиш, обрўсизлантириш, ҳақорат қилиш, таҳқирлаш қонунга зид хатти-ҳаракат ҳисобланади ва бундай ҳаракатлар учун қонун бўйича тегишли жавобгарликлар мавжуд.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 202-2 моддасига кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.
Жиноят кодексининг 244 (6) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 17-моддасида “Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади”, дейилади.
Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун қонунчиликда фуқаровий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши мумкин. Хусусан, маънавий зарар шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, уни етказувчининг айбидан қатъи газар қопланиши лозимлиги Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.