Содда талқин
24.04.2026
284

Қонун (ЎРҚ–1136-сон, 20.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат жойлари, омборхона бинолари, ётоқхона ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш —
➖ фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Амалдаги таҳрирда мазкур ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда мансабдор шахсларга БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ҳақли эканлиги белгиланди.
Амалдаги таҳрирда мазкур жарима миқдори БҲМнинг 20 баравари этиб белгиланган.
Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг ҳамда аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олди олиниши муносабати билан тадбиркорлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.