Ҳуқуқ
12.09.2024
262
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
- БҲМнинг 25 бараваридан 50 миқдорда (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) жарима солиш;
- 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
- 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
-1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
-3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Агарда мазкур қилмиш:
- одам ўлишига;
- бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:
- муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
- 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш фуқароларга:
- БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (340 минг сўмдан 1 млн 20 минг сўмгача);
- мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.